platina.uz
Жамият

Samarkand-2028 сунъий йўлдоши 5 августда орбитага учирилади

Лойиҳа доирасида “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари томонидан сунъий йўлдош борти учун махсус сунъий интеллект модули ишлаб чиқилди. Мазкур модул гиперспектрал маълумотларни бевосита орбитанинг ўзида қайта ишлаш имконини беради. 

Samarkand-2028 сунъий йўлдоши 5 августда орбитага учирилади

Samarkand-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши 5 август куни орбитага учирилади.

5 август куни STAR.VISION компанияси томонидан Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан Samarkand-2028 ва Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдошлари учирилади.

Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида миллий космик технологияларни ривожлантириш, сунъий йўлдош дастурларини кенгайтириш ҳамда халқаро космик ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Samarkand-2028 миссияси ана шу сиёсатнинг амалий натижаларидан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг космик технологиялар ва сунъий интеллект йўналишидаги салоҳиятини халқаро майдонда намоён этувчи муҳим босқич ҳисобланади.

Samarkand-2028 сунъий йўлдоши “Ўзбеккосмос” агентлиги ва STAR.VISION компанияси ўртасида имзоланган стратегик меморандум доирасидаги ҳамкорликнинг амалий натижасидир. Меморандумга мувофиқ, Хитой томонидан фазога учириладиган мазкур гиперспектрал сунъий йўлдошга Samarkand-2028 номи берилди. Бу ном Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро астронавтика конгрессида (IAC) 2028 йилги конгрессни Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарор шарафига танланган.

Лойиҳа доирасида “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари томонидан сунъий йўлдош борти учун махсус сунъий интеллект модули ишлаб чиқилди. Мазкур модул гиперспектрал маълумотларни бевосита орбитанинг ўзида қайта ишлаш имконини бериб, Ер юзасини масофадан зондлаш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Олинган маълумотлардан қишлоқ хўжалиги, экология, табиий ресурсларни мониторинг қилиш ва бошқа йўналишларда фойдаланиш режалаштирилган.

Айни пайтда ракета старт кемаси бортига жойлаштирилган бўлиб, учириш ҳудуди томон йўл олган. Барча тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid