Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтларда қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқ инобатга олинган.
28 июнь куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Мусулмонлар идораси бу ҳақда хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
- Андижон 05:10
- Наманган 05:10
- Фарғона 05:10
- Тошкент ш. 05:15
- Тошкент в. 05:20
- Сирдарё 05:25
- Жиззах 05:30
- Самарқанд 05:35
- Навоий 05:40
- Қашқадарё 05:40
- Бухоро 05:40
- Сурхондарё 05:40
- Хоразм 05:50
- Қорақалпоғистон 05:50
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтларда қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқ инобатга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити 28 июнга тўғри келиши муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун олишади.