АТ “Алоқабанк” Humo ва UzCard банкоматларини интеграция қилди
Эндиликда АТ “Алоқабанк” банкоматларида ҳам UzCard, ҳам Humo карталари қабул қилинади.
АТ “Алоқабанк” мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида биринчилар қаторида Humo ва UzCard банкоматларини интеграция қилди.
Эндиликда АТ “Алоқабанк” банкоматларида ҳам UzCard, ҳам Humo карталари қабул қилинади. Асосий қулайлиги шуки, банкоматлардан иккала тўлов тизими карталаридаги пулларни нақдлаштириш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин.
Батафсил маълумот: (71) 230 7777