Нодирбек Абдусатторовдан яна бир ғалаба
Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича ChessKid Cup-2023 онлайн турнирининг гранд финалида америкалик Фабиано Каруанага қарши дона сурди ва ғолиб бўлди.
АТ “Алоқабанк” расмий амбассадори Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича ChessKid Cup-2023 онлайн турнирининг гранд финалида америкалик Фабиано Каруанага қарши дона сурди ва ғолиб бўлди.
Ҳамюртимиз мусобақанинг энг юқори 1-дивизионидан барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда гранд финалга қадар етиб келганди.
Нодирбек Абдусатторовни ғалаба билан табриклаймиз! Ота-онасига ва барча мураббийларига раҳмат!