Ўзбекистон Испания билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезияда ўтаётган жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади.
Жаҳон чемпионати U-17 доирасида Ўзбекистон термаси Испания билан жанговар дуранг ўйнади.
Ўзбекистон 2 – 2 Испания
И.Оноё 10, Р.Мартин 19 – Б.Шукруллаев 45+4, А.Саидов 54.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезияда ўтаётган жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади. Шу тариқа, 4 очко жамғарган жамоамиз “В” гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Плей-офф босқичига чиқиш масаласи гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг маълум бўлади.