Aбдумалик Халоков Ўзбекистонга олтин медал келтирди
Бироз аввал Ҳасанбой Дўсматов ҳам чемпион бўлганди.
Бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aбдумалик Халоков делегациямиз ҳисобига галдаги олтин медални тақдим қилди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Бироз аввал Ҳасанбой Дўсматов таиландлик рақибини енган ҳолда чемпион бўлганди.