Ўзбекистонда туғилган сиёсатчи Украина мудофаа вазири бўлади
Умеров қрим-татар миллатига мансуб, у 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
Украина президенти Владимир Зеленский 3 сентябр куни кечки мурожаатида мудофаа вазири Алексий Резниковни ишдан бўшатишга қарор қилганини айтди. Қарор Олий Рада томонидан тасдиқланганидан кейин унинг ўрнини Давлат мулк жамғармаси раҳбари Рустем Умеров эгаллайди.
"Aлексей Резников 550 кундан ортиқ давом этган кенг кўламли урушни бошдан кечирди. Мен вазирликка янги ёндашувлар ва ҳам ҳарбийлар, ҳам бутун жамият билан ҳамкорлик қилишнинг бошқа шакллари керак, деб ҳисоблайман”, — деди Украина президенти.
“Энди вазирликка Рустем Умеров раҳбарлик қилиши керак. Украина Олий Радаси бу одамни яхши билади ва жаноб Умеровга бошқа изоҳ керак эмас. Парламентдан бу номзодни қўллаб-қувватлашини кутаман. Куз - кучайиш вақти”, деди Зеленский.
Умеров қрим-татар миллатига мансуб, у 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1944 йилда Умеровлар оиласи Қримдан Ўзбекистонга депортация қилинди ва фақат СССР парчаланиши фонида яриморолга қайтишга муваффақ бўлди.